Qoidalar

Qoidalar

Жанубий Корея давлатига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун бориш истагида тест топширмоқчи бўлган фуқаролар қўйилган талаблар ва тартиблар

ТАЛАБГОР:

- Ёши 39 ёшга тўлмаган
- Жисмонан ва рухан соғлом
- Чет давлатга чиқиши тақиқ қўйилмаган
- Жанубий Корея давлатида қонун бузилиш ҳолатига йўл қўймаган.
- Муқаддам жиноий жавобгарликка тортилмаган бўлиши талаб қилинади.


ТЕСТ ТАРТИБЛАРИ:

- Тест ўтказиладиган ҳонага телефон, планшет ва бошқа электрон курилмалар билан кириш, шпаргалкалардан фойдаланиш, тест жараёнига халақит қилиш, бошқа тест топширувчиларга кўмаклашиш, баланд овозда гапириш тақиқланади.
- Тест хонасига кирганда тест жараёнини бошқарувчисини кўрсатмасига асосан белгиланган жойга бориб ўтириш.
- Тестни якунлагандан сўнг тест жараёнини бошқарувчисини рухсати билан тест хонасини тарк этиши керак.

ЭСЛАТМА:

- Тестда иштирок этиш Корея давлатига ишга кетиш ҳамда тест синовларини кейинги босқичига ўтиш кафолатини бермайди.
- Тест синовларининг кейинги босқичига фуқаролар тўплаган балларга қараб юқоридан пастга тамойили асосида танлаб олинади.

Талабгор тест ўтказиладиган вақтдан 1 соат олдин тест ўтказиладиган манзилга етиб етиб келиш ва рўйхатдан ўтиши талаб қилинади.